Япония U-20 термасида "Барселона" футболчиси тўп тепишини билармидингиз?

Айни вақт Тошкентдаги "Жар" стадионида Қирғиз Республикаси ва Япония терма жамоалари ўртасида 20 ёшгача бўлган Осиё кубоги ўйини бўлиб ўтмоқда. Беллашув гуруҳ босқичининг иккинчи тури доирасида ўтказилмоқда.

Бизнинг эътиборимизга тушган томони, японияликлар сафида ҳаракат қилаётган Нико Такахаши "Барселона" футболчиси ҳисобланади. У 22-рақамда ҳимоя чизиғида ҳаракат қилмоқда.

Такахаши "Барселона"нинг U-18 ва  U-19 жамоаларида кўриниш берган. 17 ёшли футболчи ҳимоянинг чап қанотида тўп тепади. Хитойга қарши илк тур беллашувида у захира ўриндиғида қолдирилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!