Япония U-23 бош мураббийи: "Биз чемпион бўлиш учун келганмиз"

Япония U-23 ҳамда Саудия Арабистони U-23 терма жамоалари ўртасидаги беллашувда жамоалар 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Япония олимпия терма жамоаси бош мураббийи Го Оива учрашувдан кейин қисқача ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Биз бу натижадан қониқмадик. Барча футболчилар ва мураббийлар штаби ғалаба қозонишни истаганди. Шу истак сабаб яхшироқ ишлашимиз ва охирги ўйинда зафар қучишимиз керак.

Тўғрисини айтадиган бўлсам, биз чемпион бўлиш учун келганмиз. Ҳамма баҳсда ғолиб бўлишни хоҳлаймиз. Менталитетимиз шундай шаклланган.

Йигитлар ўйин давомида кўп вазият яратди. Қарши ҳужумларда яхши ҳаракат қилишди. "Қуруқ ўйин" ўтказганимиз футболчиларнинг самарали меҳнати сабаб амалга ошди", - деди мутахассис.

 
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!