Японияда мактаб ўқувчилари Токио-2020 учун махсус гул экишмоқда

Японияда мактаб ўқувчилари келаси йили Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпия ва Паралмпия ўйинлари учун махсус гуллар экишни бошлашди. Ушбу гуллардан мусобақалар пайтида арена атрофидаги хавфсизлик зоналарида ишлатилади.

“Ушбу ташаббус доирасида мактаб ўқувчилари 40 мингта гул экишади ва улар аренага киришдаги тўсиқлар ўрнида фойдаланилади. Одатда хавфсизлик нуқталаридаги тўсиқлар инсонда кичик миқдорда бўлса ҳам негативлик уйғотади. Гуллар эса мухлиснинг майдонга киришдан аввал кайфиятини бироз бўлса-да кўтаришига ёрдам беради”, – дейилади ташкилий қўмита вакилларининг бунга берган изоҳида. Шунингдек, ҳар бир гул ичида мухлислар учун махсус хабар ёзиб қўйилади ва уни бемалол олиб ўқишлари мумкин. Айнан қандай мавзудаги хабар ёзилиши ҳозирча сир тутилмоқда.

2019-06-17-tokyo-flowers-inside-01

spectator+screening+area

Олимпия ва Паралимпия ўйинлари вақтида бу гулларга бириктирилган волонтёрлар масъул бўлишади. Мусобақа якунлангач гуллар мактаб ўқувчилари ва волонтёрларга тарқатиб юборилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!