Японияда Ўзбекистон рекорди янгиланди (фото)

CHERY AUTO

Япониянинг Номи шаҳрида 20 километр масофага спортча юриш бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида қитъанинг энг кучли спортчилари ғолиблик учун куч синашди.

Нуфузли мусобақада ҳамюртимиз совриндорлар қаторидан ўрин эгаллади.

Бир қатор етакчи давлатларнинг маҳоратли спортчилари иштирок этган баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Расулбек Дилмуродов 1:23:17 вақт кўрсаткичи билан маррага учинчи келди.

Спортчимиз бронза медалига эга чиқиш баробарида Ўзбекистоннинг янги рекордини ўрнатди.

Қитъа чемпионатидаги ушбу натижаси орқали Расулбек 1984 йили Николай Башкирцев томонидан ўрнатилган ва  41 йил давом этган Ўзбекистон рекордини 5 сонияга янгилашга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!