Япониядан беш нафар, биздан эса бир нафар футболчи ЖЧ саралаши рамзий жамоасида!

  • 9 сентябрь, 2024, 14:06
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Жаҳон чемпионати саралаши Осиё минтақасида 1-тур учрашувлари якунланди ва иккинчи тур баҳслари бошланиш арафасида. 

Таниқли "SofaScore" портали 1-турдан сўнг ўз талқинига кўра рамзий жамоани эълон қилди. Унга кўра, илк турда КХДР терма жамоасига қарши ғалаба голини урган Жалолиддин Машарипов тур рамзий жамоасига киритилди. У корейсларга қарши беллашувда 8.1 баллга лойиқ кўрилди. 

Қайд этиш керак, биринчи тур доирасида Хитойга қарши баҳсда 7:0 ҳисобида зафар қучган японлардан 5 нафар футболчи рамзий жамоага киритилган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!