Япониялик футболчи АПЛ грандларининг "радарига" тушиб қолди

"Манчестер Юнайтед" ва "Челси" клублари "Айнтрахт" ярим ҳимоячиси Даичи Камадага қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Spotsmail нашри хабар бермоқда.

Манба берган хабарга кўра, инглиз грандлари япониялик футболчини келаси ёзда, немислар билан шартномаси якунланганда сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Шундай қилиб, япониялик янги клубга эркин агент сифатида текинга кўчиб ўтиши мумкин. Аввалроқ футболчига Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

26 ёшли Камада жорий мавсум “Айнтрахт” сафида барча турнирларда 32 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!