Япониялик футболчи ёзда АПЛнинг топ клубига кўчиб ўтиши мумкин
"Брайтон" ярим ҳимоячиси Каору Митома АПЛнинг кучлироқ клубига кўчиб ўтиши мумкин. Журналист Жанлука ди Марционинг ёзишича, 25 ёшли япониялик футболчига “Ливерпуль” жиддий қизиқиб қолган. Мерсисайдликлар уни мавсумлар оралиғида қўлга киритишга ҳаракат қилиб кўришмоқчи.
Айтиш керакки, жорий мавсум Митома ўзининг ўйинлари билан кўплаб топ-клублар эътиборига тушди. Аввалроқ, футболчига “Арсенал” ва “Манчестер Юнайтед” клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилганди.
Каору Миотома жорий мавсум Англия Премьер-лигасида 6 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Айтиш керакки, япониялик футболчи АПЛда дебют мавсумини ўтказмоқда.
Фикрлар