Ads

"Реал" клубининг ярим химоячиси Такефусо Кубо Мадрид клубини тарк этишни истамади.

18 ёшли футболчи "Вальядолид" жамоасига ижара асосида ўтиш таклифини рад этди. У мадридликлар сафида қолиб, ёшлар жамоасида ўйнаш учун ҳам рози.

Эслатиб ўтамиз, япониялик футболчи "Барселона" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади.

Маълумот учун, Кубо шу йилнинг июнь ойида "Токио" жамоасидан "Реал" таркибига келиб қўшилган.

Ўтган мавсум футболчи, Япония клуби сафида 16 та учрашувда қатнашиб, 5 та гол урган ва 4 бор ассистлик вазифасини бажарган.