Япониялик мухлислар яна ўз ўриндиқларини тозалаб кетишди (ФОТО)
Ads

Кеча бўлиб ўтган Япония - Сенегал (2:2) учрашувидан сўнг япониялик мухлислар “Екатеринбург Арена”нинг ўзлари ўтирган ўриндиқлари атрофларини чиқиндилардан тозалаб, ўз маданиятларини яна бир бор барчага кўрсатиб қўйишди.

Эслатиб ўтиш лозимки, япониялик ишқибозлар ўтган тур Колумбияга қарши ўйиндан кейин ҳам Саранскдаги стадионда худди шу ишни амалга оширишган эди.