Яраланган “шер“ сўнгги овга тайёргарлик кўрмоқда!

Ҳозир “Пахтакор“ ўз гуруҳида сўнгги ўринда бормоқда. Аммо кейинги босқичга чиқиш имкониятини бой берганича йўқ. Хўш, пойтахтликлар икки тур давомида барчасини остин-устун қилиб ташлайдими? Гуруҳдан чиқишнинг имкони борми? Математикани бошлаймиз!

Бугунги ҳолат

jAdval

Афсуски, вазият анча оғир. Кетма-кет мағлубиятлар сабабли “Пахтакор“ ОАВ томонидан кескин танқид қилинди. Бу “шерлар"нинг руҳий ҳолатига ҳам салбий таъсир кўрсатгани бор гап. Футболчилар яхши ўйнаган баҳсларда ҳам мағлубиятга учрагани учун енгил шок ҳолатидан чиқиб кета олганича йўқ. “Ал-Таъавун“ билан ўйиндан сўнг ҳаммаси изига тушиб кетгандек кўринган эди. Лекин Эдмилсоннинг хет-триги ҳаммасини барбод қилди. Жавоб ўйинида бразилияликни қўриқлаган “шерлар“ бошқа "зона"ларни очиқ қолдирди. Қарабсизки, яна омадсизлик. Ҳозир амалдаги Ўзбекистон чемпиони учун руҳий ҳолатни ўнглаб олиш энг муҳими.

“Пахтакор“да класс, йўлга қўйилган ўйин ва яхши савиядаги ижрочилар бор. Жамоа устунликларини бир муштга жамлаб, 5-турда 3 очко олиши шарт. “Сепахон“дан олинган очко, руҳий ҳолатни яхшиланиши ва сўнгги ўйинни “жанг“га айлантириш имконини беради. Хўш, гуруҳ жадвали қандай? Неча очко “шерлар“ни плей-оффга олиб чиқади?

22 апрель

“Сепахон“ - “Пахтакор“;
“Ал-Таъавун“ - “Ал-Дуҳаил“.

27 апрель

“Пахтакор“ - “Ал-Таъавун“;
“Ал-Дуҳаил“ - “Сепахон“.

Афсуски, ҳозир “шерлар“нинг квартетда иккинчи поғонани забт этиши тўлиқ ўзига боғлиқ эмас. Бироз математикага мурожаат этиш керак...

Агар форслардан 3 очко олинса, ҳаммаси пойтахтликлар фойдасига ҳал бўлиши учун “Ал-Дуҳаил“ Саудия Арабистони клуби устидан ғалаба қозониши шарт. Ана шунда “Ал-Таъавун“да 7, “Пахтакор“да 6 очко бўлади. Сўнгги турда эса “шерлар“ Саудия клубини енгса, 9 очко билан гуруҳда иккинчи поғонани банд этади. Бу чигал вазиятда қолган “Пахтакор“ учун энг идеал ечим. Гап шундаки, агар “Ал-Таъавун“ “Ал-Дуҳаил“ устидан ғалаба қозонса, 6-турда “шерлар“ “Сепахон“ “Ал-Дуҳаил“дан очко олиб беришига умид қилишга мажбур бўлади. Яъни, Войнески шогирдлари 6 очко жамғариб ҳам иккинчи поғонага кўтарила олмайди.

Reglament

ОФК регламентига кўра, очколар тенг келиб қолган пайтда ўзаро ўйинлар биринчи планга кўтарилади. Шундай экан, 5-турда “шерлар“ ғалаба қозонибгина қолмай, “Ал-Дуҳаил“нинг саудияликларни мағлуб этишини ҳам кутиши шарт. Афсуски, барчаси бизни режа асосида кетганида ҳам якунда плей-оффсиз қолиб кетишимиз ҳеч гап эмас. 2-поғонани эгаллаган ҳамма клублар ҳам кейинги босқич йўлланмасига эга бўлмайди. 5 та квартетдаги энг яхши очко жамғарган 3 жамоа турнирдаги юришини давом эттиради. Демак, буёғига “Пахтакор“га 6 очко билан биргаликда бошқа деталлар ҳам ёрдам беришидан умид қиламиз.

Paxtr3

Олдиндаги икки ўйин даражаси

Афсуски, бу ўйинларда “Пахтакор“га Драган Черан ёрдам бера олмайди. Унинг йўқлиги боис майдон марказидаги айрим "трюк"лардан воз кечиш, имкон қадар мобилроқ ҳаракат қилиш вазифаси марказ аъзоларига тушади. Икром Алибоев сербиялик футболчи ўрнини эгалласа, олдинда Шаркич “Пахтакор“га бекорга таклиф этилмаганини исботлаши шарт. Славче Войнески мана энди катта саҳнага чиқиши ва “фишка“ларини (улар бўлса, албатта) ишга солиши керак. Ҳозир “Пахтакор“ ҳаммасини ўз бўйнига олишга тайёр халоскорга жуда ҳам муҳтож.

У мураббий ёки майдондаги футболчи бўладими, фарқи йўқ. Асосийси, клуб масъулиятни бўйнига оладиган довюрак инсонга жуда ҳам муҳтож. “Оғир замонлар кучли инсонларни яратади“ деган ибора бор. Ҳозир жамоа учун осон бўлмаган давр. Бундай вазиятда мухлислар суянган Черан жароҳат олди. Янги қаҳрамон катта саҳнага кўтарилмаса, тошкентликлар қолган икки ўйинда ҳам мағлубиятга учраши ҳеч гап эмас.

Яҳёхўжа Улуғхўжаев

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Azam Xadjaev
22/04/2022 00:00
Mow poyaga xam bora olmaydi latakorlar
Ilhomjon Feyz
21/04/2022 23:55
Яраланган каламуш... Қачон яраланмаган???
&
Abdulla Hikmatov
22/04/2022 00:12
Unday demang, nima qilsa ham yurt shani himoya qilinadi
Baxil Alihuja
22/04/2022 11:41
Юрт шаънини хеч качон химоя килолмаган! Улар буни хатто тушунишмайди! Пахтаой жамоаси халк маблаги хисобига турист булиб уйнаб келиш учун йулга чикишмокда, холос
Аминжон Ахмедов
22/04/2022 07:21
Кулгили шерлар эмиш.
&
Восток
22/04/2022 06:21
Яна бошлади у буни ютса-бу Уни ютса
&
фанат.уз
22/04/2022 03:49
Бошни огритмайла хисоб китоб килиб шер эмас мушукку
Шухрат Жураев
22/04/2022 02:22
Юрт шаънини муносиб жамоа химоя килса буларди
Nishonov Obidjon
25/04/2022 09:28
Shermish quyonku
Nishonov Obidjon
25/04/2022 09:27
Shermish quzichogku
&
Abdulla Hikmatov
22/04/2022 14:36
Pahtakoorni nega koplar yomon ko'radi?
Baxil Alihuja
22/04/2022 11:54
Курук хисоб билан юткизса керак! Йирик булиши хам мумкин...
Чунки уйинни Узбекистонлик хакамлар бошкармайди!
Каламушларга яна об хаво ва майдон хам халал беради
Baxil Alihuja
22/04/2022 11:44
Гурухда 3-уринни олишса хам жуда катта гап булади!
Бу жамоа шерлар ЭМАС, халк маблагини алдаб еяйотган улаксахур хароми каламушлар-ку!
&
Rescara
22/04/2022 00:42
Канака шер мушук
Gulomqodir Askhanov
22/04/2022 04:20
Пахтакор га омад пичок суягига келиб такалди Энди Араблар ни
йук килади
&
Abdulla Hikmatov
22/04/2022 00:07
ko'ramiz, nima bo'ladiykan. Paxtakor o'zini korsataddi