Яхши янгилик! Флойд Мейвезер ва блогер Логан Пол жанги Ўзбекистонда жонли эфирда намойиш этилади

Профессионал бокснинг 5 вазн тоифаси собиқ чемпиони Флойд Мейвезер (50-0) ва You Tube блогер Логан Пол (0-1) жанги 6 июнь куни "Hard Rock Stadium" аренасида бўлиб ўтади. Келишув бўйича жангда Мейвезернинг вазни 160 фунт (-72,5 кг), Пол эса 190 фунтдан (-86,1 кг) ортиқ бўлмаслиги керак.

Қувонарлиси, Uzreport TV канали жангни Ўзбекистон ҳудудида трансляция қилиш ҳуқуқини сотиб олди. Кўргазмали шоуни Тошкент вақти билан 7 июнь тонги соат 5:00 дан бошлаб томоша қилишингиз мумкин.

Логан Пол You Tube тармоғида 22 миллиондан ортиқ кузатувчига эга. У ҳозирга қадар бир маротаба профессионал боксда кўргазмали жангда иштирок этган. 2019 йилнинг ноябрь ойида Пол бошқа бир блогер KSI номи билан машҳур бўлган Олажиде Уильямс Олатунжи билан жанг қилиб, очколар ҳисобида мағлуб бўлганди.

Шоҳжаҳон Эргашев жанг қиладиган EBP камари қандай нуфузга эга? Бу камар рейтинг берадими?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!