Яхшибоев жамоасида коронавирус юқтирганлар бор. Улардан бири легионер

Коронавирус пандемиясига қарамай давом эттираётган Беларусь чемпионатида футболчилар коронавирусга йўлиқа бошлади.

sport24.ru сайти тарқатган хабарга кўра, айрим жамоаларда, хусусан ўзбекистонлик Жасур Яхшибоев ва Шаҳбоз Умаров тўп сураётган “Энергетик-БГУ” жамоасида коронавирусдан зарарланганлар бор.

Маълумотга кўра, “Энергетик-БГУ”да бир нафар маҳаллий футболчи ва бир легионер коронавирус юқтирган. Клуб раҳбарияти чемпионатдан четлатилмаслик учун футболчиларни тестдан ўтказишга шошилмаяпти. Беморлар индивидуал тартибда даволанмоқда.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!