Яхшибоев жароҳат олди

Эртага Польша Экстракласаси 18-тури доирасида "Легия" жамоаси ўз майдонида "Висла" клубини қабул қилади. Варшаваликлар устози Чеслав Михневич бўлажак учрашув олдидан ҳамюртимиз Жасур Яхшибоевнинг ҳолати ҳақида айтиб ўтди.

"Яхшибоев сунъий қопламали майдонда ўтказган машғулотимиз туфайли кичик жароҳат олганлигини маълум қилди. Ўйлашимча, у 2-3 кундан сўнг тўлиқ соғайиб, сафга қайтади", - деди Михневич.

Маълумот учун, "Легия" ва "Висла" жамоалари ўртасидаги ўйин 20 февраль куни Тошкент вақти билан соат 19:00 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!