Яхшибоев мухлислар томонидан эътироф этилди!

Ҳамюртимиз Жасур Яхшибоев ҳаракат қилаётган Солигорскнинг "Шахтёр" клуби октябрь ойидаги энг яхши футболчиси номини эълон қилди.

Мухлислар ўртасида ўтказилган сўровнома якунларига кўра, 55% овоз тўплаган легионеримиз 1-ўринни эгаллади. Яхшибоев октябрда 2 ўйинда иштирок этиб, 3 та гол урган ва 1 бор шериклари голига ҳаммуаллифлик қилган.

Шунингдек, вакилимиз гол+пас тизимида ҳам етакчи бўлиб турибди.

IMG_20201109_203730

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)