Яхшибоев ўйнайдиган чемпионат ўйини қолдирилди, сабаб коронавирус

Беларусь футбол федерацияси мамлакат Олий лигаси 10-туридан ўрин олган "Смолевичи" - "Минск" ўйини қолдирилди. 23 май санасида бўлиб ўтиши режалаштирилган ушбу баҳс "Минск" футболчисида коронавирус инфекциясига чалингани гумон қилиниши оқибатида шундай қарорга келинди.

Бундан ташқари, Ёшлар лигасидан ўрин олган "Торпедо-БелАЗ" - "Неман" ва "Смолевичи" - "Минск" ўйинлари ҳам бошқа муддатга қолдирилди.

Қайд этиш жоиз, Беларусь чемпионатининг "Энергетик-БГУ" жамоси сафида ҳамюртларимиз Жасур Яхшибоев ҳамда Шаҳбоз Умаров фаолият олиб боради.

Айни дақиқаларгача Беларусда коронавирус билан боғлиқ 30572 та ҳолат қайд этилди ва 171 та ҳолат ўлим билан якунланди. Охирги сутка ичида эса 922 та янги ҳолат аниқланди.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)