Яхшибоев Польшада гол ура бошлади

Польша чемпионатида юзага келган танаффусдан унумли фойдаланишга ҳаракат қилган мусобақа пешқадами – “Легия” жамоага янги келган футболчиларни синаб олиш учун “Легия-2” билан синов-назорат учрашувини ўтказди.

Бу баҳсда “Легия” таркибида чемпионатда ўйнаган футболчилар иштирок этмади.

“Легия” матбуот хизмати тарқатган хабарга қараганда, беллашувнинг биринчи ярмида кучлар тенг келди. Бироқ, иккинчи бўлимда варшаваликларнинг асосий таркиби албаниялик Эрнест Мучи, ўзбекистонлик Жасур Яхшибоев ва украиналик Назарий Русин томонидан киритилган голлар эвазига 3:0 ҳисобида зафар қучди.

Жасур Яхшибоев ўз голини 50-дақиқада киритди.

“Легия” мухлисларига МДҲдан келган легионерлар ёқмаяпти, Яхшибоев эса...

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар