Яхшибоев Шацкихнинг ўрнини боса оладими?

Украина оммавий ахборот воситалари мамлакатнинг етакчи клубларидан бири – Киевнинг “Динамо”си Беларусь чемпионатида тўпурарлик маҳоратини намойиш этаётган Жасур Яхшибоевга жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида бонг урмоқда.

Украина матбуотига кўра, машҳур клуб раҳбариятини ўзбек легионерининг кўп гол ураётгани ва шу билан бирга ассистентлик қобилияти жиддий қизиқ тириб қўйган. У Солигорскнинг “Шахтёр” жамоаси таркибида барча турнирларда саккизта учрашувда бешта гол урди ва икки марта голли пас узатди. Унгача Минскнинг “Энергетик-БГУ” жамоаси сафида 14 та ўйинда рақиблар дарвозасини тўққиз маротаба аниқ нишонга олган ва учта голли пас муаллифи бўлган эди.

9zzOWMfSRJAyCagOd62ubDzWWPF87AQC

“Динамо” айни пайтда Беларусь чемпионатининг энг яхши тўпурари ва энг фойдали футболчиси бўлиб турган 23 ёшли футболчимизнинг трансферини келаси йил ёзда амалга оширишни мақсад қилган. Унгача киевлик мутахассислар Жасур Яхшибоевнинг ўйинини синчковлик билан кузатиб боради.

Жасур Яхшибоевнинг ўзи Беларусь чемпионатига келишдан мақсад Европа футболидан чорлов олиш эканини таъкидлаган эди. Ҳозирча, истеъдодли футболчимиз ўз маҳорати ва тўпурарлик қобилияти билан мутахассислар эътиборига тушмоқда. Хусусан, чемпионатни ижара асосида ўртамиёна “Энергетик-БГУ”да бошлаган ҳамюртимиз, биринчи давра якунланмай туриб, Беларуснинг энг кучли клубларидан таклиф олди ва охир-оқибат чемпионликка асосий даъвогарлардан бўлган “Шахтёр”га кўчиб ўтди. Солигорск жамоаси сафида ҳам Жасур Яхшибоев қисқа фурсатда етакчиликни ўз қўлига олди.

Жасур Яхшибоевга эътибор қаратган “Динамо” Киев унинг тимсолида “янги Шацких”ни кўраётган бўлса ажабмас.  Чунки Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида энг кўп гол урган ҳужумчи Максим Шацких “Динамо” тарихида ўчмас из қолдирган. Моҳир ҳужум клуб тарихида тўпурар рўйхатида Олег Блохин ва Сергей Ребровдан кейин учинчи ўринда туради. Максим киевликлар учун барча турнирларда 142 та гол урган. Олти карра Украина чемпиони, икки бор тўпурарлар баҳси ғолиби, икки маротаба Суперкубок соҳиби бўлган ва яна қатор жамоавий ҳамда шахсий ютуқларни қўлга киритган.  

Максим Шацких нафақат “Динамо” балки Украина футболида ҳам юқори натижалар қайд эта олган футболчи сифатида ҳурмат қозонган. Ҳамюртимиз Украина чемпионатларида энг кўп – 124 та гол урган ва бу борада рекорд эгаси ҳисобланади. Шацких ушбу мамлакатда “Динамо”дан ташқари “Арсенал”, “Черноморец”, “Говерла” ва “Рух” жамоаларида ҳам тўп сурган.

uaef4c069eadf_1

Шацких 2012 йилда Украина жамоаларида 100 та гол урган футболчи сифатида Олег Блохин рамзий  клубига қабул қилинди. Умуман олганда, ҳужумчимиз бу юрт жамоалари учун жами 171 та тўп киритган. 

Шунингдек, ўзбекистонлик футболчи Украина футболи тарихида рақиблар дарвозасини юз марта ишғол қилган биринчи легионер ҳисобланади ва унинг бу натижаси шарафига хорижлик тўпурарлар учун Максим Шацких клуби ташкил этилган.

Жасур Яхшибоев эса ҳали бир йил давомида ўз ўйини билан нафақат “Динамо Киев” балки бошқа жамоаларнинг ҳам эътиборини қозонишига ишонамиз!  

Яхшибоевнинг дубли рақибни нокаут қилди

Яхшибоев: Суарес ва Каванига қарши ўйнаганимни унутмайман

Хорижлик мутахассис: Яхшибоевнинг келажаги порлоқ

Яхшибоев: “Шахтёр”га Европа чемпионлар лигасида ўйнагани келдим

Яхшибоевнинг трансфер нархи кескин ошди

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Dastan Uteuliev
12/09/2020 09:38
Надаел кылдынго админ. Баска тема жокпа
&
Javohir2006
13/09/2020 06:12
Nima
&
Javohir2006
13/09/2020 06:12
Nima
&
FANAT-MYU
10/09/2020 19:29
Boss gazini ukam