Яя Туре фаолиятини Россияда давом эттириши мумкин
Ads

Илгарироқ, Кот-д'Ивуар терма жамоаси ва "Манчестер Сити" клуби ярим ҳимоячиси Яя Туре футболчилик фаолиятини якунлагани ҳақида хабар бергандик.

Туренинг агенти Дмитрий Селюкнинг сўзларига кўра, Яя мураббийлик фаолиятини Россия ёки Украина чемпионатларида бошлаши мумкин.

Маълумот учун, 35 ёшли Яя Туре фаолияти давомида "Беверен", "Металлург", "Олимпиакос", "Монако", "Барселона" ва "Манчестер Сити" каби клубларда тўп сурган. У Кот-д'Ивуар терма жамоасида эса 101та ўйинда майдонга тушиб, 19та гол уришга эришган.