Яя Туре футболчилик фаолиятини якунлади
Ads

Кот-д’Ивуарлик машҳур футболчи Яя Туре фаолиятини якунлашга қарор қилди. Бу ҳақда унинг агенти Дмитрий Селюк хабар бермоқда.

“Биз Яя билан бир йўлни танладик: Чемпион сифатида кетиб, ҳаётда янги босқични бошлаш – мураббийликни бошлаш. Менимча Туре мураббий сифатида футболчи бўлиб эришган ютуқларидан кўра кўпроқ ғолибликка эриша олади”, - дейди агент.

Маълумот учун, 35 ёшли Яя Туре фаолияти давомида "Беверен", "Металлург", "Олимпиакос", "Монако", "Барселона" ва "Манчестер Сити" каби клубларда тўп сурган. У Кот-д'Ивуар терма жамоасида эса 101та ўйинда майдонга тушиб, 19та гол уришга эришган.

Минбар

Барча блоглар