Яя Туре коронавирус сабаб Хитой клубидан кетмоқчи

"Барселона" ва "Манчестер Сити" клубларининг собиқ ярим ҳимоячиси Яя Туре фаолиятини Парагвай чемпионатида давом эттириши мумкин.

Ole нашри тарқатган хабарга қараганда 36 ёшли африкалик футболчига "Либертад" клубидан таклифлар бўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Туре 2019 йилнинг ёзида Хитойнинг "Циндао" клуби билан шартнома имзолаган эди. Аммо, мамлакатда тарқалган коронавирув эпидемияси сабаб у Хитойни тарк этиши мумкин.

Маълумот учун, Яя Туре фаолияти давомида "Олимпиакос", "Барселона" ва "Манчестер Сити" каби жамоаларда тўп сурган.