Яйпанга яна катта футбол қайтди, "темирйўлчилар"нинг эса поезди етиб келди (фотогалерея)
Суперлигага ўтиш ўйини доирасидаги "Турон" ва "Локомотив" баҳси бўлиб ўтди. Унда майдон эгалари 2:1 ҳисобида зафар қучди.
Дастлаб, Ҳумоюн Муртозаев тезкор гол билан ҳисобни очди. 37-дақиқада супер зарба билан рақиб дарвозасини ишғол этган Санжар Қодирқулов мувозанатни тиклади. Сардор Абдунабиев томонидан иккинчи бўлимда киритилган тўп яйпанликларга ғалаба келтирди.
Қуйида ушбу ўйиндан олинган энг сара суратларни томоша қилинг.
Фикрлар