Йилнинг энг яхши ҳаками бўлиш учун номзодлар рўйхати эълон қилинди

Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази жорий йилнинг июль ойидан бошлаб Ўзбекистон Суперлигаси ва мамлакат кубогида ишлаган ҳакамлар орасидан ҳар ойнинг энг яхшиларини аниқлаб, уларни тақдирлаб келмоқда. Мана шу овозлар жамланмасидан келиб чиқиб, йилнинг энг яхшиси аниқланади.

Юқоридаги суратда 5 нафар ҳакам келтириб ўтилган. Улар ой давомида намунали ҳакамлик намойиш этиб, ойнинг энг яхшиси бўлган эди. Умумий кўринишда мазкур ҳакамлар мавсумни турлича ҳолатда ўтказди. Бироқ ой давомида йиғиб борилган очколар якунда муҳим рол ўйнайди. Ойлар давомидаги барқарорлик ёки бирор ойни катта муваффақият билан ўтказа олиш энг яхши бўлишда асосий омил бўлиши мумкин.

Маълумот учун, 2023 йилги мавсум давомида Илгиз Танташев (1-давранинг энг яхши ҳаками), Акобирхўжа Шукуруллаев (август), Аҳрол Рисқуллаев (сентябрь), Темурбек Тўхтасинов (октябрь) ҳамда Азиз Асимов (ноябрь) ойнинг энг яхши ҳаками сифатида тан олинган.

пкаор

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!