Йилнинг энг яхши спортчиси аниқланди
Лионель Месси "L’Equipe" нашри талқинига кўра, йилнинг энг яхши спортчиси деб топилди.
35 ёшли форвард Аргентина таркибида жаҳон чемпиони бўлишнинг уддасидан чиқди. Шунингдек, турнирнинг энг яхши футболчиси дея эътироф этилди.
Иккинчи ўринни Мессининг ПСЖдаги шериги Килиан Мбаппе эгаллади. Учинчи поғонани Рафаэль Надаль банд этган. "Реал" форварди ва амалдаги "Олтин тўп" соҳиби Карим Бензема бу борада олтинчи бўлди.
Фикрлар