Йирик ҳисобда зафар қучган Саудия Ўзбекистон ва бошқа рақиблардан анча илгарилаб кетди

Жаҳон Чемпионати саралаш босқичи 6-туридан ўрин олган Саудия Арабистони - Яман учрашуви ўз якунига етди. Унда мезбонлар 3:0 ҳисобида зафар қучди.

Дастлаб, Салим Ал-Довсари тезкор голи билан ҳисобни очган бўлса, Фахад Ал-Муваллад дублни расмийлаштириб, жамоаси йирик ҳисобда ғалаба қозонишини таъминлади.

Шу тариқа, очколари сонини 14 тага етказиб олган "саҳро лочинлари" пешқадамликни мустаҳкамлади. Сўнгги поғонадаги Яман ҳисобида 5 очко мавжуд.

  • 90'

    Учрашув якунланди! Саудия Арабистони навбатдаги ўйинни ўз фойдасига ҳал этди.

  • 87'

    Али Ал-Асмари майдонга тушди. У Абдуллоҳ Ал-Макрини алмаштирди.

  • 85'

    Сўнгги дақиқаларда ўйин темпи бироз пастроқ.

  • 82'

    Биринчи бўлим сўнгида яманликлар фаоллик кўрсатганди. Иккинчи таймда Саудияликлар рақибга умуман йўл бермаяпти.

  • 80'

    Томонлар вақтни ўтказиш учун ҳам олдинга ўтякпти.

  • 77'

    Мудир Ал-Радаи майдонда ётибди. Унга тиббий ёрдам керак.

  • 74'

    Ҳакам футболчиларга салқинланиб олиш имкониятини тақдим этди.

  • 72'

    Солиҳ Аш-Шеҳри ўз ўрнини Абдулла Ал-Ҳамданга бўшатиб берди.

  • 69'

    Бугун саудияликлар класс эвазига ғалаба қозонмоқда.

  • 67'

    Мухсин Каварига сариқ карточка кўрсатилди.

  • 65'

    Кичик назорат ҳамон "саҳро лочинлари" томонда бўлиб турибди.

  • 62'

    Ўйин темпи бироз пасртоқ. Томонлар ортиқча жароҳатларсиз ўйинни якунлашга интилмоқда.

  • 59'

    Рақибига нисбатан қўполлик ишлатган Бокшан огоҳлантирилди.

  • 57'

    Яманлик футболчига тиббий ёрдам керакка ўхшайди.

  • 54'

    Ўйин пастроқ темпда давом этмоқда. 

  • 51'

    Йирик ҳисобда олдинда эканлигига қарамай, саудияликлар шиддат билан олдинга ўтмоқда.

  • 48'

    Майдон эгалари иккинчи таймда ҳам фаол ўйин намойиш этмоқда.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 45+5'

    Танаффус!

  • 45+3'

    Аш-Шеҳрининг зарбасидан кейин Яман дарвозабони тўғри позиция танлаб тўпни қайтарди.

  • 45+3'

    Муҳаммад Бокшанга тиббий ёрдам керак.

  • 45+1'

    Ал-Фаражга нисбатан қоида бузган Ал-Матари огоҳлантирилди.

  • 45'

    Биринчи таймга 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    Мезбонлар бўлим сўнгига келиб ташаббусни рақибга топширди.

  • 41'

    Яман футболчиси Ал-Матарининг зарбаси хавфли чиқди. Бироқ тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 39'

    Абдуллоҳ Отайфга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 38'

    Ўйин саудияликларнинг катта устунлиги остида давом этмоқда.

  • 36'

    Ўйиннинг айни дақиқасига келиб яманликлар илк зарбани йўллади. Аҳмед Ал-Сарорининг уринишидан кейин дарвозабон тўпга эга чиқди.

  • 33'

    Ҳаво ҳарорати юқорилиги туфайли ҳакам футболчиларга салқинланиб олиш имкониятини тақдим этди.

  • 32'

    ГОЛ! Ҳисоб йирик кўринишга келмоқда.

    Дарвозабондан қайтган тўпни Фахад Ал-Муваллад бўш қолган дарвозага киритди.

  • 31'

    Узоқ масофадан тепилган тўпни Яман посбони қайтарди.

  • 30'

    Номинал меҳмонлар рақиб олдида саросимага тушиб қолмоқда.

  • 28'

    Салмон Ал-Фаражнинг зарбасидан кейин дарвозага кириб кетаётган тўпни яманлик ҳимоячи қайтарди.

  • 26'

    Саудияликлар рақибга умуман ўйин бермаяпти.

  • 23'

    Футболчилар ўзаро тортишиб кетди. Вазиятга ҳакам аралашди.

  • 22'

    Жарима майдони ичида қулай имконият ҳосил қилган рақибини Яман футболчиси Ал-Сарори зарарсизлантирди.

  • 20'

    Солиҳ Аш-Шехрининг олис масофадан берган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 17'

    ГОЛ! Мезбонлар ҳисобни ишончли кўринишга келтирди!

    Ўткир бурчакда қолиб кетганига қарамай, Ал-Муваллад тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб дарвозага киритди.

  • 16'

    Ал-Ганнам жарима майдони яқинида йиқилиб тушди. Ўйинни давом эттириш мумкин.

  • 14'

    Майдон эгалари қанотларни фаол ишга солмоқда.

  • 11'

    Тўп назорати саудияликлар томонда бўлиб турибди.

  • 9'

    Фахад Ал-Мувалладнинг зарбаси рекошет натижасида ўз йўналишини ўзгартирди.

  • 7'

    Жарима майдони марказига оширилган тўпни Яман футболчиси дарвозага йўллай олмади.

  • 6'

    Ҳисобни очиб олган "саҳро лочинлари" фаол ўйин намойиш этишда давом этмоқда.

  • 4'

    ГОЛ! Мезбонлар ҳисобни очди!

    Жарима майдони ичидан Ал-Довсарининг йўллаган кучли зарбасини дарвозабон қайтара олмади.

  • 2'

    Номинал мезбонлар илк дақиқаларни фаолроқ ўтказмоқда.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!