Йоахим Лев "Бавария" трансферини танқид қилди
Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лев Александр Нюбелнинг "Бавария"га трансфери ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Айни дамда Нюбель "Шальке"да тўп сурмоқда, бироқ футболчининг шартномаси 2020-йил ёзида якунига етади ва у эркин агент сифатида "Бавария" таркибини тўлдиради.
23 ёшли дарвозабон Мануэль Нойери бор мюнхенликлар сафида етарлича ўйин амалиётига эга бўлиши сўроқ остида.
"Мен ёш футболчилар кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишини хоҳлайман. Шундагина улар ўсиши мумкин. Агар 20 ёшли футболчи бошқа клубга ўтса ва у ерда икки уч йил заҳирада қоладиган бўлса, буни фойдали бўлади деб ўйламайман", - мураббийнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Goal.com.
Олдинроқ, Нойер Нюбелнинг трансфери унинг "Бавария"даги келажагига таъсир қилмаслиги ҳақида айтиб ўтган эди. 33 ёшли дарвозабон билан немис клуби ўртасидаги шартнома кейинги мавсум сўнггида якунига етади.
Фикрлар