Йоахим Лёв: Германия терма жамоасини қайта қураман

Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв ўзининг 2022 йилга қадар терма жамоада қолиш ҳақидаги қароридан сўнг фикрларини билдириб ўтди.

“Германия футбол иттифоқининг менга билдирган ишончидан миннатдорман. Мен айни дамда ЖЧ-2018дан эрта чиқиб кетганимиз учун танқидларни эшитиш билан бирга мени қўллаб-қувватлашларини ҳам ҳис қиляпман.

Мен жуда кўп ўйладим. Чунки менда умидсизлик катта эди. Кейин эса шахсан мамлакат футбол иттифоқи раҳбарияти билан учрашдим.

Мен терма жамоада қолишни истайман. Энди жамоани қайта қураман.

Барчасини таҳлил қилиб, буни жамоа билан муҳокама қиламан. Янги мавсумни бошлашдан олдин аниқ ҳулосалар чиқриб олишимиз лозим”, - дейди Лёв.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!