Йоахим Лёв касалхонадан чиқди

  • 05 Jun 18:57
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв касалхонадан чиқди. Бу ҳақда мамлакат футбол иттифоқи вице-президенти Райнхард Раубалль хабар берди.

“Ҳозир унинг аҳволи яхши, у шифохонадан чиқди. Аммо биз уни жамоада кутмаяпмиз, чунки унга ҳали ҳам тинчлик керак. Менимча у бир ойдан сўнг ишга қайтади”, - дейди Раубалль.

Эслатиб ўтамиз, Йоахим Лёв 31 май куни қон айланиши тизимининг бузилиши билан касалхонага ётқизилган эди.

Энди Евро-2020 сарлашидан ўрин олган Беларус (8 июнь) ва Эстония (11 июнь) терма жамоаларига қарши баҳсларда Бундестимни унинг ассистенти Маркус Зорг майдонга бошлаб тушади.

Comments

You must be logged in to commet!