Йоахим Лёв касалхонага тушиб қолди
Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв қон айланиши тизимининг бузилиши билан касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда Bild нашри хабар бермоқда.
Берилган маълумотларга қараганда 59 ёшли мутахассис машғулотлардан сўнг ўзини ёмон ҳис қила бошлаган. Энди у Евро-2020 сарлашидан ўрин олган Беларус (8 июнь) ва Эстония (11 июнь) терма жамоаларига қарши баҳсларда Бундестимни майдонга бошлаб туша олмайди.
“Ҳозир ўзимни яхши ҳис қиляпман, аммо мен кейинги 4 ҳафта давомида бироз даволанишим керак. Мен мураббийлар штаби билан доимий алоқада бўлиб тураман. Биз бўлажак ўйинлар вақтида ўзаро боғланиб турамиз”, - дейди Лёв.
Энди Беларус ва Эстонияга қарши баҳсларда Германияга Лёвнинг ассистенти Маркус Зорг устозлик қилади.
Фикрлар