Йоахим Лёв Ўзилдан қаттиқ ранжиганини айтди
Ads

Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв "Арсенал" ярим ҳимоячиси Месут Ўзилдан қаттиқ ранжиганини айтди.

“Мен Месутнинг қўнғироқ қилиб, нега Германия терма жамоасидан кетганини тушунтириб беришини кутгандим. Лекин бундай бўлмади ва мен бундан қаттиқ ранжидим. Унинг инсоний фазилати мени хафа қилди. Чунки, биз у билан узоқ йил бирга ишладик. Бироқ, шунга қарамай, агар унинг терма жамоага қайтиши учун имкон пайдо бўлса, мен бу борада ташаббус қилишга тайёрман”, - дейди тажрибали мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Ўзил Туркия президенти билан бирга суратга тушганидан сўнг германиялик ишқибозлар ва мамлакат футбол оммаси томонидан жиддий танқидга учраган эди. Шундан сўнг у Германия терма жамоасидан кетгани ҳақида эълон қилди.