“Йўлбарслар” трансферларнинг охирги куни бирданига олтита ўйинчи олди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англия Премьер-лигасининг янги аъзоси “Халл” ёзги трансфер ойнасининг сўнгги кунида бирданига олтита футболчи билан шартнома имзолади.

“Халл”нинг трансферлар ойнаси ёпилишидан олдинги асосий хариди “Эвертон”дан 22 миллион фунт эвазига, жумладан, 9 миллион фунтлик бонуслар билан келган 23 ёшли ярим ҳимоячи Тим Айрогбунам бўлди.

“Рома”нинг 19 ёшли ҳужумчиси Робиньо Ваз “Халл”га 25,7 миллион фунтга сотиб олиш опцияси билан ижарага қўшилди.

27 ёшли вингер Сорба Томас Чемпионшип вакили “Стоук”дан 10,5 миллион фунт эвазига сотиб олинди.

Шунингдек, “йўлбарслар” сафига “Унион”нинг 21 ёшли ҳужумчиси Ильяс Анса, “Женоа”нинг 22 ёшли ўнг қанот ҳимоячиси Брук Нортон-Каффи ва “Олимпиакос”нинг 19 ёшли ярим ҳимоячиси Христос Музакитис келиб қўшилди. Ушбу уч трансфернинг қиймати мос равишда 18, 12 ва 13 миллион фунтни ташкил этади.

Шу тариқа, тўққиз йиллик танаффусдан сўнг Премьер-лигага қайтган ва дастлабки икки учрашувининг ҳар иккаласида ҳам ғалаба қозонган “Халл” бу ёзда 18 нафар янги футболчи билан шартнома имзолади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!