Йўлдошевнинг дебютида "Нижний Новгород" дуранг ўйнади

Россия Премьер-лигасида 6-тур учрашувлари бўлиб ўтмоқда. Иброҳимҳалил Йўлдошев кўчиб ўтган "Нижний Новгород" жамоаси сафарда "Химки" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Ҳисобни меҳмонлар вакили Алексей Козлов очган бўлса, Денис Глушаков пенальтини аниқ амалга ошириб, мувозанатни тиклади. Ўйинни асосий таркибда бошлаган легионеримиз 69 дақиқа ҳаракат қилди.

Шу тариқа, 8 очко тўплаган "Нижний Новгород" 8-ўринга кўтарилиб олди. "Химки" 6 очко билан 11-поғонада бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!