Ёрқин Назаров - "Локомотив" бош мураббийи, Акмал Шораҳмедов ҳам мураббийлар штабидан жой олди

"Локомотив" ПФКда мураббийлар штаби белгилаб олинди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. 

Хабарингиз бор, 9 январдан "Локомотив" янги мавсумга ҳозирлик кўришни бошлайди. Йиғинга киришдан олдин асосий жамоа билан ишлайдиган мураббийлар штаби белгилаб олинди.

Бош мураббий - Ёрқин Назаров.
Катта мураббий - Александр Стоймирович (Сербия).
Мураббий - Марко Байич (Сербия).
Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий - Акмал Шораҳмедов.
Дарвозабонлар мураббийи - Алишер Аҳмедов.
Таҳлилчи - Шавкат Имамов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Махмуд1966
08/01/2024 17:41
Локомотивга вакт чузишни ургатади!