Ёрқин Назаров: Бақоев футбол 90 дақиқа ўйналишини кўрсатиб қўйди

Суперлига 14-туридан ўрин олган “Бухоро” – “Турон” учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Ёрқин Назаров ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Турон”нинг мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритдик. Ҳисоб 2:0 бўлгач, ғалабага эришдек деб хотиржамликка берилдик. Бақоев бир нечта ўзгаришларни амалга ошириб, футбол 90 дақиқа ўйналишини кўрсатиб қўйди. Сўнгги дақиқада омадимиз келиб ғалаба қозондик.

Жанговар баҳс гувоҳи бўлдик. Қизил карточкадан сўнг мезбонлар бироз қийналишди. Йигитлар кўрсатмаларни деярли тўлиқ бажаришди. Лигада жон сақлаб қолиш учун курашяпмиз ва ҳар бир беллашувда бизга 3 очко зарур. Очиғини айтадиган бўлсам, бугун ғалабани кутмаган эдим. Боиси, жамоа янгидан ташкил этилди ва йигитлар ҳам ҳали ёш.

Пеналти бўлган вазиятда мен узоқда эдим. Ҳакам 11 метрли жарима зарбаси белгиладими, демак контакт бўлган.

Жуманқўзиев жамоамиз сафига сўнггилардан бўлиб қўшилди. “Рубин” билан кечган учрашувларда уни майдонга туширдик. Бугун ҳам яхши ҳаракат қилди. Тез, чаққон футболчи. Унинг устун жихатларидан тўғри фойдаланишга ҳаракат қиламиз”, – деди Назаров.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!