Ёрқин Назаров: Биринчи бўлимда жамоамни танимадим
Cоcа-Cоla Суперлига 16-туридан ўрин олган “Сурхон” – “Турон” (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Ёрқин Назаров ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Асосий таркибда майдонга тушган футболчиларнинг бир нечтаси кетма-кет қўлга киритган ғалабаларимиздан сўнг “Сурхон”ни ҳам енгдик, деб майдонга чиқишди. Шу сабаб биринчи бўлимда яхши ўйнай олмадик. Танаффусда қилинган ўзгаришлардан сўнг нисбатан яхши ҳаракат қиллик, вазиятлар яратдик. Аммо, гол кирита олмадик. Ёшлар билан ишлаш яхши, бироқ улар стабил эмас. Бир баҳсда яхши ўйнайди, бошқасида ундай эмас. Дастлабки таймда жамоамни танимадим.
Бу мавсум “Сурхон”да ёшлар тўп тепмоқда. Мураббийлар ҳам ёш, ўз устиларида ишлашмоқда. Ўтган йилги “Сурхон”да эса испаниялик мутахассислар ишлаган эди. Улар бизнинг менталитетни тушунгунларича вақт кетиб қолган эди. Ҳозирги жамоа яхши эканлигини турнир жадвали ҳам кўрсатиб турибди.
Лигада жон сақлаб қолиш учун имконият бор. Бу йилги асосий мақсад ҳам шу. Охиригача курашамиз”, – деди Назаров.
Фикрлар