Ёрқин Назаров: "Бизга барқарорлик етишмаяпти"

Суперлига 10-туридан ўрин олган "Насаф" – "Локомотив" (3:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Ёрқин Назаров ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ўзбекистоннинг энг кучли жамоаларидан бири билан ўйнадик. Ҳисоб йирик кўриниш олди. Биз ҳозир ўз ўйинимизни йўлга қўйиб олиш жараёнидамиз. Иккита голни ўз хатоларимиз билан олиб келдик.

Ҳозир бошқа услубга ўтишга интиляпмиз. Шу сабабли тўп билан кўпроқ муомала қилмасдан футболчилар уни тепиб юборишмоқда. Балки, шунинг учун "Насаф"га осон бўлгандир. Турдалиев ва Рогачнинг хатолари бўлмаганида ҳисоб бунча йирик бўлмасди.

Бизга барқарорлик етишмаяпти. Ўтган баҳс яхши ҳаракат қилгандик, бугун эса йирик ҳисобда енгилдик. Бунда "Насаф" сафида терма жамоа аъзолари тўп тепишини ҳам инобатга олиш лозим. Барқарор таркибимиз мавжуд эмас. Шу сабабли, ким машғулотларда ўзини кўрсатса, ўшани бошланғич таркибда майдонга тушади.

Клуб лойиҳасидан келгуси икки йил ичида академиядан тарбияланувчиларни таркибга жалб этиш ўрин олган. Шу сабабли, бугун Ҳошимбоев ва Мубораковни майдонга туширдик. Мирзаев эса жароҳатини даволатмоқда. Секин асталик билан ёшларга ҳам имконият бериб боряпмиз.

Стоймирович бизда эски жамоасида захирада қолиб кетган футболчилар жамланган, деб назарда тутган эди. Олдинда икки ҳафта вақтимиз бор. Бу орада назорат баҳсида майдонга тушамиз. Умуман олганда, ёмон ҳаракат қилмадик".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Шоим Зарипов
04/06/2024 05:58
Бахона куп Насафда терма жамоа уйинчилари куп булса бу Бердиевни мехнати мураббий мехнат килиш керак изланиш керак.