Ёрқин Назаров: "Йўқотадиган нарсамиз йўқ, "Турон" фаолиятини давом эттиради

Ўзбекистон Суперлигаси 8-туридан ўрин олган “Металлург” – “Турон” (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Ёрқин Назаров ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Томошабоп футбол гувоҳи бўлдик. Мағлуб бўлишимиз ҳам мумкин эди. Рақибда ҳам, бизда ҳам қулай имкониятлар юзага келди. Шу сабаб, бугунги дуранг натижа адолатли бўлди.

Жамоанинг келажаги борасидаги қарорлар яқин кунларда маълум бўлади. Агар ҳозирги таркиб сақлаб қолинадиган бўлса, уларнинг ёнига 3-4 нафар футболчи қўшиб, иккинчи даврага тайёрланамиз. Молиявий имкониятлар чекланадиган бўлса, U21 ва U19 жамоасидаги футболчилардан фойдаланамиз. “Турон” нафақат мавсумни якунлайди, келгуси мавсумда ҳам фаолиятини давом эттиради.

Йўқотадиган нарсамиз йўқ эди ва ғалаба учун келган эдик. Дебют баҳсимда дуранг қайд этилди. Умид қиламанки, ғалабалар ҳали олдинда.

Бекободга келишимиздан олдин жамоа билан машғулотлар ўтказдик ва йигитлар 50-60 фоиз кўрсатмаларни бажаришди. Ҳали ўз устимизда ишлашимиз лозим. Учрашув сўнгида жисмоний жиҳатдан толиқиб қолдик. Тактик жиҳатдан ҳам баъзи камчиликлар кўзга кўринди”, – деди Назаров.

ЎзПФЛ матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!