Ёш атлетлар кучини кўрсатди

 

Нукус олимпия захиралари коллежида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва қизлар ўртасида Қорақалпоғистон чемпионати якунланди.

Мусобақада Беруний тумани, Нукус ва Тахиатош шаҳарларидан 100 дан зиёд спортчи 7 вазн тоифасида ўзаро баҳслашди.

Штангани даст ва силтаб кўтариш бўйича энг яхши натижани қўлга киритган нукуслик Зуҳра Узоқбергенова, Сайёра Қайпназарова, Жазийра Матмуратова, Бозоргул Рейимбергенова, Муяссар Жамоладдинова, Малика Мадатбоева, Беруний туманидан Дина Тожибоева ўз вазн тоифасида биринчи ўринни эгаллади.

Ўсмир йигитлар ўртасида ўз вазн тоифасида бошқаларга имконият қолдирмаган оғир атлетикачилар тахиатошлик Далат Ўтебрев, Қувонч Боймуратов, Ўмирбой Мавленов, Шаҳимардон Кемалов, нукуслик Айберген Аяпбергенов, Бекзод Жамолов, Муҳаммаддин Муратбоев, Нурабулла Абдуллаев ғолиблик шоҳсупасидан ўрин олди.

SPORTS.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)