Ёш боксчиларимиз Осиё чемпионатида 10 та олтин медаль қўлга киритди!

  • 9 август, 2019, 01:59
  • 0
  • Бокс

Қувайтда ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати якунланди. Бугун 8 август куни мусобақа доирасида финал жанглари бўлиб ўтди. Аҳамиятлиси, 14 та вазн тоифасида ўтказилган финал жангларининг 12 тасида ўзбекистонлик ёш чарм қўлқоп усталари рингга кўтарилишди.

Кун тўлиқ равишда ўзбек йигитларига аталди десак муболаға бўлмайди. Баҳсларда рингга чиққан 12 нафар боксчимизнинг 10 нафари рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медалга сазовор бўлишди. Икки нафар боксчимиз кумуш, яна иккиси бронза медалига эга чиқди.

Терма жамоамиз сафида қуйидаги боксчилар медаллар билан юртимизга қайтадиган бўлишди:

Олтин:

-35 кг: Ҳумоюнмирзо Абдурасулов
-37 кг: Ҳожиакбар Маҳмудов
-40 кг: Фаррух Тўлаганов
-43 кг: Умидилло Абдурасулов
-46 кг: Бобурбек Бобожонов
-49 кг: Лазизбек Тўлқинов 
-52 кг: Далержон Бозоров 
-55 кг: Жаҳонгир Нарзиев
-61 кг: Мирзоб Некбоев 
-64 кг: Шавкатжон Болтаев

Кумуш:

-58 кг: Абдулазиз Абдураҳмонов 
-67 кг: Шаҳбоз Ҳамидуллаев

Бронза:

-70 кг: Айназар Кенесбаев 
+70 кг: Ҳусанбой Риҳсибоев

Қайд этиш лозимки, Бекзод Хидиров қўл остидаги терма жамоамиз ўзбек боксида янги саҳифа очишди. Мусобақада иштирок этган 14 нафар боксчимизнинг барчаси юртимизга медаль билан қайтадиган бўлди.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!