Ёш боксчиларимиз халқаро турнирни муваффақиятли бошлади
Беларуснинг Гомел шаҳрида ёшлар ўртасида собиқ боксчи Алексей Юков соврини учун очиқ турнир ўтказилмоқда.
Мазкур мусобақада Беларусь боксчиларидан ташқари Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Литва, Украина, Қирғизистон ҳамда Молдовадан келган чарм қўлқоп усталари ғолиблик учун ўзаро рақобатлашмоқда.
Мусобақанининг биринчи даврасида терма жамоамиз сафидан жой олган вазни 56 килограммгача бўлган Мирзабек Мирҳалилов мезбонлар вакили Станислав Коренковни 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Қуйида чарм қўлқоп усталаримизнинг биринчи даврада қайт этган натижалар билан танишасиз:
60 кг: Хусанжон Каримов (Ўзбекистон) – Виталий Старински (Беларусь) 5:0
64 кг: Жавлонбек Йўлдошев (Ўзбекистон) – Динмуҳамед Бонанули (Қозоғистон) 3:2
75 кг: Рустамбек Насриддинов (Ўзбекистон) – Данила Александров (Беларусь) 5:0
81 кг: Зафар Бозоров (Ўзбекистон) – Никита Рибалкин (Беларусь) 5:0
Фикрлар