Ёш дзюдочиларимиз Осиё чемпионатини ажойиб тарзда бошлади
Javohir Malikov
Амман шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати старт олди.
Иордания пойтахти Амман шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати старт олди. Мусобақанинг илк кунида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 6 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза медалларига сазовор бўлишди.
Олтин медаль:
-50 кг: Акбар Шарифов
-60 кг: Давлатбек Ахроров
-66 кг: Акромжон Каримов
-40 кг: Ирода Сирожиддинова
-44 кг: Дилафрўз Болтабоева
-48 кг: Чарос Ҳикматова
Кумуш медаль:
-55 кг: Бобур Юсупов
-44 кг: Алина Колючева
Бронза медаль:
-50 кг: Мамуржон Абдувахобов
-60 кг: Абубакр Сатторов
-48 кг: Моҳинур Оллоберганова
-52 кг: Кумушбиби Эргашева
Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.
Изоҳлар (0)