Ёш футболчиларга имконият беришда "Барселона"га етадигани йўқ

Европанинг топ-лигаларида ҳеч бир клубда “Барселона”дан кўра кўпроқ ёш футболчиларга имконият тақдим этмайди
.
Халқаро спорт тадқиқотлари маркази ҳисоботига кўра, сўнгги уч йил ичида “блауграна”нинг чемпионатдаги ўйин вақтининг 22,6 фоизи ҳали 21 ёшга тўлмаган футболчиларга берилган. Бу Европанинг энг кучли беш лигаси клублари орасида энг яхши натижа ҳисобланади.

Топ 10 талик қуйидагича кўриниш олган:
1. "Барселона" – 22,6% вақт, 26 нафар футболчи
2. "Лион" – 20,7% вақт, 15 нафар футболчи
3. "Гавр" – 16,8% вақт, 21 нафар футболчи
4. "Реймс" – 15,1% вақт, 25 нафар футболчи
5. "Монпелье" – 14,6% вақт, 14 нафар футболчи
6. "Жирона" – 14,2% вақт, 23 нафар футболчи
7. "Валенсия" – 14,2% вақт, 18 нафар футболчи
8. "Страсбург" – 13,8% вақт, 21 нафар футболчи
9. "Ренн" – 13,5% вақт, 20 нафар футболчи.
10. "Саутгемптон" – 12,1% вақт, 16 нафар футболчи.

"Байер" ва "Боруссия Дортмунд" ҳар бирида 11,1 фоиз, ПСЖ 10,3 фоиз, “Бавария”  9,7 фоиз,  "Манчестер Юнайтед"  8,9 фоиз билан жой олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!