Ёш каратэчиларимиз қитъа чемпионатида 4 та медаль олишди

26-28 апрель кунлари Малайзиянинг Кота-Кинабалу шаҳрида каратэ бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Мазкур мусобақада иштирок этган этган терма жамоамиз вакиллари ҳам муваффақиятли қатнашдилар.

Жамоамизнинг дастлабки медалини кумитэ йўналишида Бону Эгамбердиева қўлга киритгани ҳақида маълум қилган эдик. Шундан сўнг яна 3 нафар каратэчиларимиз шоҳсупага кўтарилишди.

-60 килограмм вазн тоифасида жанг олиб борган Бекзод Туйғунов ҳал қилувчи беллашувда Қозоғистон терма жамоаси вакилига имкониятни бой бериб қўйди. Шунингдек, Асилбек Мадаминов ҳамда Фирдавс Аҳмаджонов мусобақанинг бронза медалларига сазовор бўлишди. Бу ҳақида МОҚ хабар бермоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!