Ёш, лекин зўр суперҳужумчи керакми? Пулини тўлаб қўйинг!
Германиянинг “РБ Лейпциг” клуби ёзги трансферлар ойнаси олдидан вингер Ян Диоманде учун 130 миллион евро (113 миллион фунт) миқдорида катта нарх белгилади.
19 ёшли кот-д'ивуарлик футболчига Европанинг кўплаб гранд клублари қизиқмоқда.
Улар орасида “Ливерпуль” ҳам бор. Мерсисайдликлар Диомандени Муҳаммад Салоҳнинг ўрнига асосий номзод сифатида кўрмоқда.
Аввалроқ “РБ Лейпциг” футболчини камида 100 миллион еврога қўйиб юбориши ҳақида хабарлар чиққан эди.
Бироқ ESPN ўз манбаларига таяниб, Яннинг баҳоси янада юқорироқ эканини маълум қилди.
“РБ Лейпциг” Диомандени камида яна бир мавсум сақлаб қолишни хоҳламоқда ва фақат 113 миллион фунтлик таклиф келиб тушсагина уни қўйиб юборади.
Футболчининг ўзи Лейпцигда бахтли эканини таъкидламоқда. У бу ерда атиги бир йил ўтказган бўлса-да, карьерасини юқорироқ босқичга олиб чиқишга маънан тайёр.

Фикрлар