Ёш ММАчиларимиз ажойиб натижа қайд этди

  • 11 Aug 17:17
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

Маълум қилганимиздек, 5-10 август кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида ўсмир-ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати ташкил этилди. 
Албатта, ушбу дунё биринчилигида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этди. Қувонарлиси, вакилларимиз муносиб иштирок этиб, 5 та олтин, 2 та кумуш ва 7 бронза медалини қўлга киритишди. Умумжамоа ҳисобида Украина ва Тожикистондан сўнг 3-ўринни қўлга киритишди. Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, бу галги жаҳон чемпионатида 47 та мамлакат кучли таркиб билан иштирок этди. 

Tecno


Албатта, ММА юртимизда қайсидир маънода янги спорт тури ҳисобланади. Шу маънода ушбу натижани қайд этиш ҳам тахсинга сазовор иш десак муболаға бўлмайди. Шундай экан Ўзбекистон ММА ассоциацияси раҳбарияти, вилоят бўлимлари мутасаддилари ва мураббийларни ажойиб натижа билан муборакбод этамиз.

Comments

You must be logged in to commet!