Ёш муайтайчиларимиз халқаро турнир ярим финалига йўл олди
Ads

Хабарингиз бор, шу кунларда Қирғзистоннинг Иссиқкўл шаҳрида муай тай бўйича халқаро турнир ўтказилмоқда. Мазкур мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган спортчиларимиз муваффақиятли юришини давом эттирмоқда.

Кеча ўтказилган чорак финал жангларидан сўнг беш нафар спортчимиз ярим финал йўлланмасини қўлга киритишди. Улар бу босқичда Қирғизистон, Қозоғистон ва Россиядан келган рақибларини мағлуб этишди.

muay thai

Ёшлар ўртасидаги К-1 йўналишида Абдурашид Бахтиёров (27 кг), Иброҳим Раимжонов (30 кг), Неъматулло Абдураззоқов (33 кг), Баҳромжон Тоғаев (36 кг) ва Темур Алламуродов (45 кг) финал йўлланмаси учун кураш олиб боришади.

Мусобақа 27 июнга қадар давом этади.