Ёш қиличбозимиз Осиё чемпионатида совриндор бўлди

9 мартгача давом этадиган ушбу қитъа биринчилигида терма жамоамиз вакиллари ҳам иштирок этишмоқда. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Эътиборлиси, мусобақанинг дастлабки кунлари терма жамоамиз учун муваффақиятли якунланди. Сабля йўналишида кечган яккалик баҳсларида Шерзод Мамутов бронза медалига сазовор бўлди. Таъкидлаш жоиз, ярим финал йўлланмаси учун кечган жангда Мамутовга терма жамоамизнинг бошқа бир вакили рақиблик қилган.

Спортчимиз финал остонасида анча тажрибали ҳисобланган япониялик Цубо Хайятога 12:15 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Мусобақа давом этмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!