Ёш қиличбозлар мамлакат чемпионатида рақобатлашмоқда

TIGGO 2 PRO

Жиззах шаҳридаги «Киберспорт аренаси»да қиличбозликнинг шпага ва рапира йўналиши бўйича U13 ёш тоифасида мамлакат чемпионати ўтказилди.

Мусобақанинг шпага йўналишидаги жамоавий баҳсларда Андижон вилояти жамоаси ўғил болалар орасида ғолиб бўлган бўлса, қорақалпоғистонлик шпагачи қизлар олтин медалга сазовор бўлди. 

Чемпионатнинг рапира қуролида ўтказилган яккалик беллашувларида Селимхон  Мустафаев барча рақибларини енгган ҳолда шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.

Қизлар ўртасида эса Раяна Ташимова Ўзбекистон чемпионига айланди. Жамоавий баҳсларда "Андижон 1" жамоаси ўғил болалар ўртасида биринчи ўринни эгаллади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!