Ёш стол теннисчимиз Бельгиядаги халқаро мусобақада чемпион бўлди!

14-20 февраль кунлари Бельгиянинг Спа шаҳрида стол тенниси бўйича турли ёш тоифаларида болалар ва ўсмирлар ўртасида халқаро мусобақа бўлиб ўтди.

Қувонарлиси, унда иштирок этган ҳамюртимиз Асел Эркебаева U-13 тоифасида барча рақибаларини мағлубиятга учратиб, олтин медалга сазовор бўлди. Юртдошимиз мусобақада Украина, Германия, Ҳиндистон ва финалда франциялик рақибаларини мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди.

Ушбу турнир 11, 13, 15, 17 ва 19 ёш тоифаларида йигитлар ва қизлар ўртасида ташкил этилди. Унда бошқа ёш тоифаларида ҳам вакилларимиз иштирок этишди. Улар совриндорлар қаторидан жой ололмаган бўлсаларда, ўзлари учун улкан тажриба орттиришди.

Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!