Ёш теннисчиларимизга бош соврин керак

Қозоғистонда ўсмирлар ўртасида ўтказилаётган халқаро турнирда ҳамюртларимиз ҳам бош совринга даъвогарлик қилмоқда. 

Яккаликлар ўртасидаги мусобақада Одил Каримов мезбонлар вакили Амир Аитказини 6:1, 7:5 ҳисобида мағлубиятга учратиб, иккинчи даврага йўл олди. Бешинчи рақамда сараланган ҳамюртимиз чорак финалга чиқиш учун россиялик Эрбол Эрдиёрўғли билан беллашади. 

Ёш теннисчимиз Марк Трякшин эса дастлабки учрашувида россиялик Иларион Данилченкони уч сет якунига кўра 6:3, 0:6 6:3 ҳисобида доғда қолдирди. 

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!