
Ёш юлдузга “Барса”нинг иши ёқмади
“Барселона”да ўзини кўрсатаётган Гавининг харидорлари тобора кўпайиб бормоқда. Европанинг бир неча гранд клублари 17 ёшли ярим ҳимоячини ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Каталонияликлар ҳам ўз тарбияланувчисининг жамоада қолишини истайди. Бироқ, клуб мутасаддилари таклиф қилган янги битим футболчини қониқтиргани йўқ.
Гави унга хизматларига яраша ҳақ тўланишини сўрамоқда. Клуб ҳозирги шароитда футболчиларга катта маош тўлашни уддалай олмаслигини билдиряпти.
Агар клуб мавсум охиригача ўйинчига маъқул келадиган шартнома бермаса, Гави ёзда бошқа жамоага ўтиб кетишни режалаштирмоқда.
Ёш иқтидор эгаси жорий мавсумда барча турнирларда 27 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига иккита гол ва учта ассист ёздириб қўйди.
Фикрлар